Республиканинг йирик нефть базаларининг бирида катта ҳажмда ўғрилик ҳолати аниқланди

© МинэнергоКарши нефть база
Карши нефть база - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтказилган текширувлар натижасида нефтда тонналаб камомад, миллионлаб ортиқчалик ва ресурсларнинг асоссиз ҳисобдан чиқарилганлиги ҳолатлари аниқланди.

ТОШКЕНТ, 7 нояб - Sputnik. “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари мутасадди корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилишда давом этмоқда. Бу галги текширув ишлари “Қарши нефть базаси” жамиятида бўлиб ўтди, хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жамият ва унга қарашли филиалларнинг нефть маҳсулотлари сиғимларидаги маҳсулотнинг ҳақиқий қолдиғи билан ҳисобхона қолдиғи таққосланганда ҳамда сифат таҳлили учун намуналар олинганда жами 11 млрд 535 млн. сўмлик манбаалар аниқланди.

Ладонь запачканная нефтью - Sputnik Ўзбекистон
“Андижоннефть” давлат бюджетини 12 млрд сўмга талон-тарож қилди

Жумладан, 220,3 млн. сўмлик 38,4 тонна камомад, 50,9 млн. сўмлик 5,7 тонна ортиқчалик ҳамда 160,1 млн. сўмлик 26,4 тонна асоссиз ҳисобдан чиқариш, 514,6 млн сўмлик 97703 литр маҳсулот сифати бузилганлиги ҳамда 7 млрд 512 млн сўмлик 3850 тонна нефть маҳсулотларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ рухсатисиз АЁҚШларга имтиёзли нархларда тарқатиш ҳолатлари аниқланди.

Бундан ташқари, жамиятга қарашли сиғимларда сақланаётган сиғимлардан нефтмаҳсулотларнинг сифатини аниқлаш учун наъмуналар олиниб Ўзнефтегазинспекциянинг Тошкент назорат-кимё лабораториясига топширилди.

Сифат таҳлили натижасида жами 514,6 млн сўмлик 97703 литр нефть маҳсулотлари сифати бузилганлиги аниқланди.

Назорат ва таҳлил натижалари бўйича расмийлаштирилган хужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Маҳсулот нархи жорий йил 7-11 октябрь кунлари товар-хомашё биржасининг ўрта статистик кўрсаткичлари асосида кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0