Дарига Назарбоева: Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистоннинг муҳим стратегик ҳамкори

© Пресс-служба Сената Олий Мажлиса РУзТанзила Нарбаева встретилась с председателем Сената Парламента Республики Казахстан Даригой Назарбаевой.
Танзила Нарбаева встретилась с председателем Сената Парламента Республики Казахстан Даригой Назарбаевой. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танзила Норбоева Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Дарига Назарбаева билан учрашди. Учрашувда кенг кўламли масалалар муҳокама этилди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Дарига Назарбоева билан учрашди. Учрашувда кенг кўламли масалалар муҳокама этилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилди.

Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Танзила Нарбаева Қозоғистон Сенати раиси Дарига Назарбаева билан учрашади

Ўзаро самарали ҳамкорлик ва ишонч принциплари асосида Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида ривожланаётган дўстона муносабатларни тилга олиб, Танзила Норбоева Ўзбекистон раҳбарияти барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бераётганлигини таъкидлади.

“2017-2019 йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодий ҳамкорлиги стратегиясининг изчил бажарилиши икки мамлакат стратегик манфаатларининг умумийлигига асосланган ўзаро фойдали ва самарали ҳамкорликни бойитишга хизмат қилди. Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокида 733 та корхона фаолият кўрсатмоқда. 2019 йил январь-сентябрь ойлари давомида ўзаро савдо ҳажми 2,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этди ва 23,2 фоизга ошди, шунингдек транспорт ва транзит ташиш соҳаси сезиларли ривожланмоқда”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Танзила Норбоева икки томонлама ҳамкорликни қонунчилик нуқтаи назаридан таъминлаш бўйича биргаликда олиб бориладиган бўлажак ишлар муҳимлигига урғу берган. Бунда қонун ижодкорлиги юзасидан тажриба алмашиш учун ҳамкорлик бўйича парламент гуруҳларининг ва парламентлар тегишли қўмиталарининг салоҳиятидан амалий фойдаланиш таклиф этилди.

Президент РФ В. Путин на саммите ШОС в Китае - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг 4 давлати бош вазирларини қабул қилди

Қозоғистон парламенти Сенати раиси Дарига Назарбоева ўз нутқида Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистоннинг муҳим стратегик ҳамкори эканлигини таъкидлади.

“Бугун Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда илдам ривожланмоқда. Бунда Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хизмати асосий ўрин тутади”, – деди Қозоғистон Сенати раиси.

Учрашув доирасида “2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий тадбирлар режаси (“Йўл харитаси”) имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Танзила Норбоева 4—5 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0