Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг 4 давлати бош вазирларини қабул қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин на саммите ШОС в Китае
Президент РФ В. Путин на саммите ШОС в Китае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев кун давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус ва Тожикистон бош вазирларини қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Шавкат Мирзиёев кун давомида ШҲТ саммитида иштирок этиш мақсадида Тошкентга етиб келган 4 мамлакати бош вазирларини қабул қилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон президенти Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин билан учрашув чоғида ўзаро савдо ҳажми ортиб, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани ҳамда Ўзбекистонда ўтаётган Қозоғистон йили доирасида ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашганини қайд этди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и премьер-министр Казахстана Аскар Мамин
Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг 4 давлати бош вазирларини қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и премьер-министр Казахстана Аскар Мамин

Қирғиз Республикаси бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиев билан бўлган суҳбатда Ўзбекистон президенти республикалар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, саноат, транспорт, агросаноат, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги шерикликни, шунингдек, чегараолди ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и премьер-министр Кыргызстана Мухаммедкалый Абылгазиев
Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг 4 давлати бош вазирларини қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и премьер-министр Кыргызстана Мухаммедкалый Абылгазиев

Ундан сўнг Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашиб, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик даражасига кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, маданий-гуманитар соҳалар ва бошқа устувор йўналишларда эришилган олий даражадаги келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и премьер-министр Таджикистана Кохир Расулзода
Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг 4 давлати бош вазирларини қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и премьер-министр Таджикистана Кохир Расулзода

Беларусь Республикаси Бош вазири Сергей Румас билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон президенти ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суришдан, шунингдек, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял Сергея Румаса
Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг 4 давлати бош вазирларини қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев принял Сергея Румаса

Жорий йил август ойига Беларусга амалга оширилган олий даражадаги расмий ташриф якунида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни кенг кўламда амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0