ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Россия Ташқи разведка хизмати “Ислом давлати”* етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг ўлимини тасдиқлайдиган далилларга эга эмас. РИА Новости хабарига асосан.
“100 фоиз билан ишонч билан айтиш учун бизда генетик материал йўқ”, - деди хизмат директори Сергей Наришкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп 27 октябрда Ал-Бағдодий йўқ қилингани ҳақида айтганди. Унинг сўзларига кўра, террорчи АҚШ ҳарбийлари махсус амалиёти давомида худкуш белбоғи ёрдамида ўлдирилди.
Кейинчалик Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игор Конашев Москвада Ал-Бағдодийнинг “навбатдаги” йўқ қилинишини тўғрисида ишонарли маълумот йўқлигини айтганди.
Amaq нашри ёзишича, ИШИД ўз етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилганини расман тасдиқлаб, янги етакчи номини маълум қилди. Абу Иброҳим ал-Ҳошими ал-Қурайши ИШИДнинг янги раҳбари бўлди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот