Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ташкил қилинди

© Юрий Корсунцев / «Газета.uz»Подготовка к празднику в Узбекистане
Подготовка к празднику в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ билан мулоқотни ривожлантириш ҳамда давлат органлари очиқлигини таъминлаш мақсадида - Ўзбекистонда Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ташкил қилинди.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ташкил қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг 30 октябрь куни имзоланган қарорида айтиб ўтилган.

Қарорда айтилишига кўра ушбу Фуқаролик жамиятини (ФЖ) ривожлантириш Маркази - кучли ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш ҳамда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмлари самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил қилинган.

Асосий вазифалари

  • халқ билан мулоқот ҳолати ва ривожланишини ўрганиш; 
  • давлат органлари фаолияти очиқлигини тизимли таҳлил қилиш;
  • ФЖ ривожлантириш соҳасида амалий тадқиқотлар ташкил этиш;
  • ФЖ ривожлантиришнинг миллий моделини такомиллаштириш;
  • ФЖ ривожланишининг норматив-ҳуқуқий тартибга солинишини ўрганиш;
  • ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишни ўрганиш;
  • давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлиги механизмларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • рақобатдош кўппартияли тизимнинг ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилиш,
  • ФЖ институтларини ривожлантириш, фуқаролар фаоллигини ошириш;
  • ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ННТ муаммоларини тизимли ўрганиш ва бошқалар;

Марказга берилган ҳуқуқ ва имтиёзлар

Марказ нодавлат нотижорат ташкилоти шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;

Президент встретился с активистами махаллы - Sputnik Ўзбекистон
Президент Чилонзор туманидаги маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди

Марказ директори - Ўзбекистон президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши раҳбари ўринбосари ҳисобланади;

Маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ходимлари умумий сони 115 нафар билан чекланади; 

Марказ ходимларининг маошларини белгилашда тариф коэффициентлари икки баравар оширилган миқдорда қўлланилади;

Марказ ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга бўлган давлат ташкилотлари рўйхатига киритилади;

Марказни молиялаштириш манбаалари 

  • Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди; 
  • Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари;
  • Халқаро молия ва бошқа институтлар, чет эл ташкилотлари грантлари;
  • Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Қарор матни билан батафсил Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий базасида танишинг.  

Янгиликлар лентаси
0