Мирзиёев ва Патрушев Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял секретаря Совета безопасности России Федерации Николая Патрушева
Шавкат Мирзиёев принял секретаря Совета безопасности России Федерации Николая Патрушева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. 31 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевни қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Силуэт вооружённого боевика - Sputnik Ўзбекистон
Афғон-тожик чегарасида 8 мингга яқин жангари тўпланди - эксперт

“Президентимиз меҳмонни самимий қутлар экан, икки давлат раҳбарларининг мунтазам ва самарали мулоқоти туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал суръат билан ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Николай Патрушев, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун сидқидилдан миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди”, - дейилган хабарда.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликка оид, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилиш, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда амалий шерикликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Янгиликлар лентаси
0