ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Тожикистон ва Афғонистон чегараси яқинида саккиз мингга яқин толиблар* ва “Ислом давлати”** ташкилотларига аъзо бўлган жангарилар жойлашган. Бу ҳақда МДҲ давлатлари чегара қўшинлари қўмондонлар кенгаши мувофиқлаштириш хизмати раиси Александр Манилов маълум қилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
“Чегара идоралари раҳбарлари баҳолашича, энг қийин вазият ҳозир тожик-афғон чегарасида юзага келган. Яқинда у эрга кўп сонли жангарилар – толиблар ва "Ислом давлати" вакиллари келишди. Бугунги кунда, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, у ерда саккиз мингга яқин жангари тўпланган, улар жанговар жойлардан - Сурия, Ироқ ва бошқа ҳудудлардан келганлар”, - деди Манилов.
Таъкидланишича, жангариларнинг аксарияти “Кавказ, африка минтақаси келган – турли миллат вакиллари”ни ташкил қилади.
Шу муносабат билан хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилинди. Хусусан, Манилов таъкидлашича, чегара идораларига чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган дастур тақдим этилган. Бундан ташқари, кейинги йилда яна бир навбатдан ташқари қўмондонлик машқлари режалаштирилган. Машқлар Россия ҳудудида ўтказилади.
Илгарироқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров замонавий таҳдидларга жавоб беришни излашни қийинлаштирадиган "баъзи давлатлар томонидан қўлланиладиган икки томонлама стандартлар" туфайли Афғонистон шимоли ИШИД етакчилари бошчилигида террорчилар учун таянч нуқтаси бўлиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
* Толиблар – “Толибон” радикал ҳаракатининг аъзолари. Россия ва қатор бошқа давлатларда террорчилик ташкилот деб топилган, унинг фаолияти тақиқланган.
** “Ислом давлати” (ИШИД, ИД) – Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.