Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича янги тизим жорий этилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишСтроительство жилых домов
Строительство жилых домов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги тизимга мувофиқ, кўп қаватли уй-жой қурилиши тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади. Давлат томонидан ер ва ипотека кредити учун банкларга маблағ ажратилади.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Молодая семья гуляет в парке на Дне независимости республики - Sputnik Ўзбекистон
Фаол ёш оилалар имтиёзли уй-жойга эга бўладилар

Йиғилишда ипотека тизимига босқичма-босқич бозор механизмларини жорий этиш, соҳада хусусий секторнинг ўрнини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Янги тизимга мувофиқ, кўп қаватли уй-жой қурилиши тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади. Давлат томонидан ер ва ипотека кредити учун банкларга маблағ ажратилади.

Уй-жойлар нархининг ошиб кетмаслиги ва хамёнбоп бўлишини таъминлаш бўйича ҳам зарур чоралар кўрилади. Хусусан, 2020 йилдан бошлаб 16 мингта оилага бошланғич бадал ва кредит фоиз харажатлари учун бюджетдан субсидия ажратилади. Ушбу субсидиялар орқали уйлар бошланғич бадалининг 10 фоизи ҳамда Тошкент шаҳри учун 12 фоиз, қолган шаҳарларда 10 фоиздан юқори кредит фоизлари қоплаб берилади. Мазкур янги тизим келаси йилдан Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтда тажриба тариқасида жорий этилади. Қолган ҳудудларда эски тартиб сақланиб қолиб, янги тизим унга рақобатчи бўлади.

Один день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым - Sputnik Ўзбекистон
Риштонда 1000 та арзон уй қурилади

Йиғилишда уй-жойларни танлашда ҳақиқатан муҳтож оилаларни танлаб олиш мезонлари йўқлиги, таниш-билишчилик ва суиистеъмол ҳолатлари борлиги танқид қилинди. 

Мутасаддиларга кам таъминланган оилаларни танлашнинг шаффоф мезонини ишлаб чиқиш, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларида Доимий ишчи комиссиялари тузиш бўйича топшириқ берилди. Комиссияда банк, молия, солиқ, маҳалла ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этиши, уйларни бериш кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиниши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда қишлоқларда уй-жой қуриш тизимини ислоҳ қилиш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Бу борада ҳам рақобат ва сифат бўлиши учун буюртмачи функцияси “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компаниясидан босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилиши белгиланди. 2020 йилда 12 мингта уй-жойдан 8 мингтаси амалдаги тартиб бўйича, 4 мингтаси хусусий сектор томонидан қурилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига уй-жойларни хусусий сектор томонидан қуришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. 

Уйлар нархини тушириш ва сифатини ошириш учун инновацион қурилиш материалларидан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. 

Пассажиры поезда Ташкент - Москва, прибывшего на Казанский вокзал, на платформе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда меҳнат мигрантларига уй берилади

Масалан, ғишт ўрнига газобетон ва пенобетондан фойдаланилса, ишлаб чиқаришда газ сарфи 8 баравар камаяди ҳамда иссиқлик сақлаш 5 баравар ошади. 

Йиғилишда, шунингдек, шаҳарсозлик нормаларини такомиллаштириш, қишлоқларда қурилаётган уйларни муҳандислик инфратузилмасига улаш, экин ерларига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилишини олдини олиш ва муҳофазасини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилди.  

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди ва амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Янгиликлар лентаси
0