ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Ҳукуматнинг Риштон туманини комплекс ривожлантиришга доир қарори қабул қилинди.
Қарор билан тасдиқланган дастурга кўра, ушбу туманда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 83 та инвестиция лойиҳалари бажарилади.
Шунингдек, 2019-2021 йилларда туманда мақсадли дастурлар асосида 1000 та арзон уй-жойлар қурилиши ҳамда 7 181 та янги иш ўрни яратиш назарда тутилмоқда.
Дастур ижроси ҳар чоракда маҳаллий кенгашда муҳокама қилиб борилади.