ХТВ “Ўқитувчиларнинг ойлиги фақат Тошкентда кўтарилади” деган хабарга ойдинлик киритди

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги қатор нашларда тарқалган “Ўқитувчиларнинг ойлик маоши фақат Тошкентда кўтарилади” маъносидаги маълумотларга аниқлик киритди.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги қатор нашларда тарқалган “Ўқитувчиларнинг ойлик маоши фақат Тошкентда кўтарилади” маъносидаги маълумотларга аниқлик киритди.

Халқ таълими муассасаларида таълим сифатини ошириш бўйича “Тошкент тажрибаси”ни жорий этишга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz саҳифасига қўйилди.

Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузурида жорий йилнинг 23 август куни ўтказилган йиғилишда таълим сифатини ошириш, хусусан, пойтахт - Тошкент тажрибасини республиканинг бошқа ҳудудларида оммалаштириш юзасидан берилган вазифаларни амалга ошириш учун ишлаб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ўқитувчилар маоши ва нуфузини янада оширмоқда

Қарор лойиҳасининг 15-бандида шундай дейилган:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари базавий тариф ставкаларини:

— иккинчи тоифали ўқитувчи учун 1,1 баравар;

— биринчи тоифали ўқитувчи учун 1,25 баравар;

— олий тоифали ўқитувчи учун 1,5 баравар миқдорларида қўшимча рағбатлантириш ойлик устамаларини тўлаш тартиби жорий этилсин.

Биринчидан, ‘Ўқитувчиларнинг ойлик маоши фақат Тошкентда кўтарилади’ деб таъкидлаш нотўғри. Айни пайтда бу таклиф бўлиб, муҳокама давомида модда ўзгариши мумкин.

Иккинчидан, таклифда Тошкент шаҳридаги ўқитувчиларнинг базавий ставкаси янги миқдорларини молиялаш маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширишни таклиф этилмоқда. Яъни, молиялаш давлат бюджети ҳисобидан эмас.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти ҳузурида жорий йилнинг 23 август куни ўтказилган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва Халқ таълими вазирликларига 2020 йилда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилган, дейилади ХТВ хабарида.

Янгиликлар лентаси
0