Мирзиёев ўқитувчилар маоши ва нуфузини янада оширмоқда

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиеев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев ўтказган видеоселектор йиғилишида педагогига олийгоҳлари фаолияти танқид қилинди, мактабларга улуғ алломалар берилиши кераклиги айтилди ва айрим фанларнинг жамланмаси - тарбия фанини жорий этиш таклифи илгари сурилди

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23-август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Люди гуляют в парке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари ташкил этилади

Энг улуғ иморат

Президент йиғилишда мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада олдинда турган долзарб вазифалар ҳақида гапирар экан, маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг "Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир" деган фикрини алоҳида таъкидлаган.

"Ҳурматли муаллимларимиз, жонкуяр мактаб директорларини, соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи, деб биламиз. Мактаблар тизимини ривожлантириш учун бундан буён ҳам маблағни, имкониятни асло аямаймиз. Келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири муҳтарам муаллимларга боғлиқ", - деган Мирзиёев.

Билим четники, тарбия ўзимизники 

Йиғилишда мактабларнинг моддий-техник базаси, айрим педагог ходимларнинг билим ва малакаси замон талабларига жавоб бермаслиги танқид қилинган.

Омонулла Мадаев - Sputnik Ўзбекистон
Домла Омонулла Мадаев: "Порахўр ўқитувчи ва шифокорларни асло кечирмайман!"

Таълим-тарбия соҳасида замонавий ва оқилона тизим яратиш, ўқитиш методлари, таълим стандартлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларини янгилаш зарурлиги, билим беришда чет элдаги илғор тажрибалардан фойдаланиш, тарбияда эса миллий анъана ва қадриятларга суяниш муҳимлиги қайд этилган. "Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари" деган тамойилга асосланган ҳолда, ёш авлодни болаликдан миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланган. 

Мактаблардаги камчиликларни тузатиш, таълим сифатини назорат қилиш учун ота-оналар, кенг жамоатчиликнинг иштироки зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган. "Мактаб бу ҳаёт-мамот масаласи, келажак масаласи. Уни давлат, ҳукумат ва ҳокимларнинг ўзи ҳал қилолмайди. Бу бутун жамиятнинг иши, бурчига айланиши керак", деган давлат раҳбари.

Катта марралар

Видеоселекторда шунингдек келгусидаги вазифалар муҳокама этилган. 

Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланган, унда 48 та мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича аниқ механизмлар белгиланган.

Хусусан, 2030 йилга бориб ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича PISA халқаро дастури рейтингида Ўзбекистоннинг жаҳондаги етакчи 30 та мамлакат қаторидан жой эгаллаши мақсад қилиб қўйилган.

Ўқитувчига ҳам машина, ҳам обрў

Мирзиёев ўқитувчининг мақоми ва нуфузини ошириш, ҳуқуқлари ва имтиёзларини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратган. 

"Мактаб ўқитувчисини моддий рағбатлантирмасак, унинг ҳаёт сифати даражасини оширмасак, ислоҳот, натижа ҳақида гапира олмаймиз", деб айтган давлат раҳбари. 

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва Халқ таълими вазирликларига 2020 йилда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилган. Узоқ қишлоқлардаги мактабларга ўқитувчиларни жалб этишни янада рағбатлантириш учун уларга уй-жойлар, автотранспорт учун кредитлар бериш ҳам кўзда тутилган.

Қарс икки қўлдан чиқади

Ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш давлат томонидан изчил давом эттирилади, бироқ масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Йиғилишда ўқитувчи ва мураббийларнинг ўзи ҳам билим ва савиясини ошириш, жамоат ишларида фаол иштирок этиш, ҳалол меҳнати ва ташаббускорлиги билан бу касбнинг обрўсини ошириши кераклигига урғу берилди. 

Автомобили Ravon - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўқитувчиларга автокредитлар берилади - президент қарори

Хусусан, Низомий номидаги университет, ҳудудлардаги педагогика институтлари, республика таълим маркази, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, вилоятлардаги шундай институтлар борлиги, лекин ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг билим ва савиясини юксалтиришда, уларнинг ўрни сезилмаётгани айтилган.

Йиғилишда педагогика йўналишидаги олий ўқув юртлари фаолиятини танқидий ўрганиб, такомиллаштириш, уларни энг нуфузли таълим муассасаларига айлантириш, педагогликка мойиллиги бўлган ёшларни мақсадли тарбиялаб бориш бўйича вазифалар белгиланган.

Тарбия фани ва олимлар номини олган мактаблар

Мактаблардаги маънавий-тарбиявий ишларни янгича асосда ташкил этиш, "Миллий ғоя", "Одобнома", "Динлар тарихи", "Ватан туйғуси" каби фанларни бирлаштирган ҳолда, ягона "Тарбия" фанини жорий қилиш зарурлиги қайд этилган. Мактабларга буюк алломалар, давлат ва сиёсат арбоблари, машҳур саркардаларнинг номларини бериш муҳимлиги таъкидланган.

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда порахўр ўқитувчиларга "ов" бошланди

Ўқитувчи ҳақида фильм

Селектор йиғилишида оиладаги таълим-тарбия муҳити, ота-оналарнинг масъулияти ва ўқитувчилар билан ҳамкорлиги масалаларига ҳам эътибор қаратилган. Мактаб ҳаёти, фидойи ўқитувчилар ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар, спектакль ва видеороликлар яратиш бўйича тавсиялар берилди. 

"Моддий ва маънавий ҳаётни уйғун ривожлантиришимиз керак. Мактаб бу борада асосий бўғин бўлиши лозим. Мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур", деб уқтирган Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0