Домла Омонулла Мадаев: "Порахўр ўқитувчи ва шифокорларни асло кечирмайман!"

© YoshlarОмонулла Мадаев
Омонулла Мадаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шахсан мани ўзим порахўрлик қилган домлани, касалнинг ўлаётганини била туриб, операция учун пул олган шифокорни кечира олмайман - дейди Омонулла Мадаев.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Тестнинг чалкаш саволлари ва бункерлар ҳақида ўзининг кескин фикрлари билан машҳур бўлган домла Омонулла Мадаев Ёшлар телеканалида порахўр ўқитувчи ва шифокорлар ҳақида фикр билдирди.

“Порахўрлик қилган ўқитувчини мен домла сифатида кечира олмайман. Унинг қилган бемаза иши мени ҳам бутун халқнинг орасида мени ҳам ўшалар орасига қўшиб қўйди. Менга ҳам зарар беради”, - деди Омонулла Мадаев.

Шунингдек, шифокорлар ҳақида гап кетганда ҳам домланинг божаси билан бўлган воқеани айтиб берди.    

“Комада ётган одамга қарайдиган шифокорлар чиқиб оиласига айтибдики – юмшоқ пиширилган гўшт, юмшоқ пиширилган картошка олиб келинг, кўнгиллари тусаяпти, депти. Уларни кечириб бўладими ?”,- дейди домла.

 

Янгиликлар лентаси
0