Рак тарқалишини қандай енгиш мумкин: СССР тажрибаси

© Sputnik / Рамиз БахтияровДмитрий Липсон
Дмитрий Липсон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саратон касаллиги билан қандай самарали курашиш мумкин? Россия Федерал тиббиёт биология агентлигининг оториноларингология илмий-клиник маркази госпитализация ва тиббий хизматлар бўлими бошлиғи Дмитрий Липсон бу ҳақда.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Шу кунларда Тошкентда Ўзбекистон-Россия тиббиёт форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбирда соҳанинг турли тармоқ мутахассислари иштирок этиб, дори-дармон ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялар ўзаро тажриба алмашишди ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганишди.

Россия делегацияси таркибида онколог-экспертлар ҳам иштирок этмоқда.

Sputnik билан суҳбати чоғида Дмитрий Липсон саратон билан курашишда асосий муаммо бу касалликнинг жуда кеч аниқланиши эканлигини таъкидлаб ўтди.

Аксарият ҳолларда, беморларнинг ўзи айбдор бўлиб қолмоқда. Зеро, улар врач кўригидан ўтишни охирига қадар орқага суриш билан овворалар.

“Саратонни тамомила йўқ қилиш мумкин эмас. Аммо унга қарши кураш онкологиягача бўлган даврда ва касалликнинг дастлабки босқичида айниқса самарали бўла олади. Бу реал ҳолат. Хирургия ва фармацевтика технологиялари, диагностика усулларини такомиллаштириш, шифокорлар ихтисослигини ошириш, уларда “онкологик ҳушёрлик”ни тарбиялаш кабилар ҳам талаб этилади. Ҳар қандай вазиятда ҳам “эрта аниқланган - самаралироқ даъволанади” тамойили қўлланилиши керак", - дейди Липсон.

Работа врачей врачей-нейрохирургов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда рак касалликларини аниқлаш ва даволаш соҳаси янада кучайтирилади

Онколог аллақачон унутилган мониторинг ва диагностика инструментларини самарали деб атаб, Собиқ иттифоқ давридаги ҳар йилги оммавий профкўриклар тажрибасига алоҳида эътиборини қаратди. Ушбу тажриба беморларни доимий кузатув остига олиб, нормадан жиддий четга оғишларни аниқлашда самарадор бўла олади ва ҳамда уларни ўз вақтида даволашга имкон яратади.

“Бу каби кенгмиқиёсли текширувлар ва профкўрикларни қайта тиклаш жуда яхши натижаларга сабабчи бўларди. Россияда ҳозирда онкологик касалликларга қарши даволанишнинг олтийиллик дастури ишга туширилган. Умид қиламанки, Ўзбекистонда ҳам бундай тажриба йўлга қўйилади”, - деди мутахассис.

Германиялик онколог саратондан сақланишнинг энг яхши услубини айтди

Шу ўринда, унинг таъкидлашича, бу борада мажбурий чораларни татбиқ этиш муаммони еча олмайди. Аҳоли билан тегишли маърифат ишларини олиб бориш талаб қилинади.

“Ҳар ким ўзи учун шуни очиқ-ойдин ифодалаб олиши керак: илк аломатлар пайдо бўлгандаёқ ёки шунчаки профилактика учун ҳам шифокорга бориб текширилса, касаллик аниқланган тақдирда, уни даволай олишади, йўқса, ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Очиғи, бу ички маданият масаласи ҳамдир, яъни "яшашни хоҳлайманми-йўқми" тоифасидан”, - хулоса қилди Дмитрий Липсон.

Янгиликлар лентаси
0