Ким Кардашьян тўй юбилейини антиқа услубда нишонлади

© REUTERS / ANDREW KELLYКанье Уэст и Ким Кардашьян на Met Gala
Канье Уэст и Ким Кардашьян на Met Gala - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қувонч учун яна бир сабаб топилди – шу йилнинг май оида телеюлдуз оиласида ўғил дунёга келди. Болакайга Псалм исми қўйилди.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Америкалик реалити-шоу юлдузи, актриса, фотомодель Ким Кардашьян ва рэпер Канье Уэст тўйнинг беш йиллиги маросимини антиқа услубда нишонлашди. Бу ҳақда People нашри хабар қилди.

Ким Кардашьян - Sputnik Ўзбекистон
Арманистон президенти Кардашьян опа-сингилларни қабул қилди - фото

Базмда оила яқинлари ва дўстларидан ташқари уларни беш йил олдин никоҳлаган руҳоний ҳам қатнашди. Ким ва Канья қасамёдни такрорлашди.

Қувонч учун яна бир сабаб бор – оилада яна бир, тўртинчи фарзанд дунёга келди. Болани суррогат она дунёга келтирган.

Кардаршьян бошқа фарзанд кўришни истамаётганини айтди.

Кардашьян ва Уэст оиласида тўртта фарзанд – ўғил Псалм, қизлар Норс (6 ёш) ва Чикаго (1 ёш), шунингдек ўғил Сейинт (3 ёш).

Янгиликлар лентаси
0