ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Арманистон етакчиси Армен Саркисян Ким ва Корт Кардашьянни қабул қилди.
Бу ҳақда президент ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан маълум бўлди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
“Ким ва Корт Арманистонга қилган ташрфидан кўплаб ижобий тассуротларни олганини маълум қилди”, - дейилган Саркисян Instagram’даги саҳифасида.
Таъкидланишича, учрашувда Арманистон президентининг рафиқаси Нуне Саркисян ҳам иштирок этди.
Америкалик телеюлдуз Ким Кардашьян, у икки юз миллиондан ортиқ обуначиларга эга, Арманистонга Бутунжаҳон ахборот технологиялар конгрессида иштирок этиш учун ташриф буюрди.
ИТ форумида машҳур ИТ-компаниялар, турли мамлакатларнинг 4 мингдан ортиқ вакиллари иштирок этди.