ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Рамзан Қодиров Чеченистон Суриядан Шимолий Кавказ ҳудудига келиши мумкин бўлган “Ислом давлати” террорчиларига қарши жавоб қайтаришга тайёрлигини билдирди. РИА Новости хабарига асосан.
“Биз мамнуният билан уларни қабул қиламиз. Бу театр чиптаси ёки қабристондан жой бўладими – ҳозирча номаълум”, - деб ҳазиллашди Қодиров “Катта ўйин” дастури эфирида.
Унинг сўзларига кўра, Чеченистон мамлакат хавфсизлигини таъминлай олади, бунинг учун республикада махсус бўлинмалар тайёрланган.
Шунингдек, у Россия қўшинлари Сурияни "тартибга келтиришга" қодирлигини билдирди.
Россия ҳарбий кучлари 2015 йилдан бери президент Башар Асаднинг илтимосига биноан Сурияда террорчиларга қарши курашишда ёрдам бериб келади.
9 октябр куни Анқара Суриянинг шимолидаги курдларга қарши операцияни бошлади, бу минтақадаги кучлар таркибини ўзгартиришга ва жангариларнинг миграциясининг хавфини кучайишига олиб келди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот