ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Россияда 16 октябрдан эътиборан, иқтисодиётнинг турли соҳаларига мигрантларни жалб қилишга квоталар ўрнатувчи ҳукумат қарори кучга кирди. 2020 йилда меҳнат муҳожирларининг аксариятини қурилиш соҳасига жалб қилишга рухсат берилган. Квота умумий ишчилар сонининг 80%и даражасида ўрнатилган. Ушбу меъёр Москва шаҳри, Олтой ўлкаси ва Бурятияга тарқалмайди.
Муҳожирлар улуши йўловчи ва юкларни ташиш соҳасида 26%, спортда 25%, қишлоқ хўжалиги саноатида 50% ни ташкил этади.
Дмитрий Полетаев фикрича, янги квоталар киритилиши билан ҳеч нарса ўзгармайди. Ўзбекистон ва тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг кўпчилиги шундоқ ҳам қурилиш соҳасида банд. Улар хизмат кўрсатиш соҳасида озчиликни ташкил этади.
Эксперт фикрича, бу сингари ҳуқуқий регуляторлар кучга кирганда, уларни оғиб ўтиш йўллари бор ғайрат билан қидирила бошланади. Полетаев суҳбати давомида муҳожирларга савдо соҳасида ишлашга таъқиқ қўйилганда, улар ёрдамчи ишчи кучи сифатида расмийлаштирилишни бошланганини эслатиб ўтди.
“Квоталарни бажариш устидан доимий назорат йўқ ва кўриб турганимиздек, қоидаларни бузганларнинг ўз хабар етказувчилари бор”, - дейди эксперт.
Унинг айтишича, квоталар киритилиши билан самара бўлади, аммо у муаммони батамом ҳал қилиб беришини кутмаслик керак.
Эксперт мигрантлар патент тўлови ўрнига солиқ тўлашлари ҳақида: "лекин"и бор
Бу оддий иқтисодиёт қонуни, яъни агар соҳада кишиларга зарурият бўлса, муҳожирлар бу ерда ишлашга, иш берувчи эса уларни ёллашга тайёр бўлса, демакки, расмий курсдан четлашиш ҳолатлари вужудга келишини инкор қилиб бўлмайди”, - деб хулоса қилди Д.Полетаев.
Ноқонуний миграция ва ишга жойлаштириш соҳаларидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун иқтисодий чоралар керак бўлади. Меҳнат муҳожирлари билан эмас, пинҳоний (соявий иқтисодий-таҳр.) секторга қарши курашиш керак, деб якун ясади суҳбатдош.