Ўзбекистонда 77 кундан сўнг эски намунадаги паспорт ўз кучини йўқотади

© Sputnik / Алексей ТихомировУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Тошкент ИИББ ходимлари шаҳарда 2036 кишининг  биометрик паспорти йўқлиги, улардан 31 нафари эса СССР паспорти билан юрганини аниқлаган эди.

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Эски намунадаги нобиометрик паспортнинг Ўзбекистон ҳудудида амал қилиш муддатига 77 кун қолди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига таяниб хабар қилмоқда.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда айрим шахсларнинг паспорти амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин

"Ушбу муддатга қадар эски намунадаги (нобиометрик) паспортни биометрик паспортга алмаштирмаган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача жарима солишга сабаб бўлади", дейилади ИИББ хабарида.

Илгарироқ Тошкент ИИББ ходимлари шаҳарда 2036 кишининг  биометрик паспорти йўқлиги, улардан 31 нафари эса СССР паспорти билан юрганини аниқлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил 1 январ санасидан фуқароларга хорижга чиқишга рухсат берадиган стикер бекор қилиниб, хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилинди. Янги ҳужжатни олиш учун фуқаролар яшаш манзили бўйича ИИВ органларига мурожаат этишлари, анкета-аризани тўлдиришлари, фотосурат, паспорт нусхаси ва военкоматдан маълумотнома (ҳарбий хизмат мажбурий бўлган шахслар учун) топширишлари керак бўлади.

Давлат божи - энг кам иш ҳақининг 150%ни ташкил қилади. Ҳужжат 10 кун ўтгач тайёр бўлади. Вояга етмаганлар янги паспорт билан 5 йилгача, 16 ёшдан катталар - 10 йил муддатгача чегарани кесиб ўтишлари мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0