Ўзбекистонда айрим шахсларнинг паспорти амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Эндиликда қидирувдаги айбланувчи ёки судланувчи паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати)дан фойдаланиб чет элга чиқиб кетиши ёки хорижда ҳаракатланиши мумкин деб ҳисобланса, мазкур паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати)нинг амал қилиши суд тартибида тўхтатиб турилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Жиноят-процессуал кодексига паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туришга оид норма киритилди.

Первые загранпаспорта вручены своим владельцам - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “паспорт столи” дам олиш кунлари ҳам ишлайди

Яъни, эндиликда қидирувдаги айбланувчи ёки судланувчи паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати)дан фойдаланиб чет элга чиқиб кетиши ёки хорижда ҳаракатланиши мумкин деб ҳисобланса, мазкур паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати)нинг амал қилиши суд тартибида тўхтатиб турилиши мумкин.

Паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш айбланувчи, судланувчи суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш, унинг бундан кейинги жиноий фаолиятининг олдини олиш, ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати)нинг амал қилишини тўхтатиб туриш деганда паспортнинг, биометрик паспортининг, хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб туриш тушунилади.

Бунда паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатнинг) амал қилишини тўхтатиб туриш фақат давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилинган айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қўлланилади.

Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тугатишга ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий мақоми бекор қилинишига олиб келмайди.

Янгиликлар лентаси
0