Ўзгидромет Тошкент туманларида ҳаво нимадан ифлосланганини очиқлади

Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси кузатувлари шаҳарнинг 8 та туманида жойлашган 13 та кузатув пунктида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Ўзгидромет Тошкентда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини кузатиш бўйича маълумотларини эълон қилди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси стационар ва кўчма манбалардан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар миқдорига боғлиқ. Ҳавога зарарли моддалар чиқарадиган асосий манбалар автотранспорт, саноат корхоналари, қозонхоналар, металлургия корхоналаридир.

“Масалан, Ўзгидрометнинг стационар пунктлари жойлашган Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида азот диоксиди, углерод оксиди, Яшнобод туманида чанг, углерод оксиди, азот оксиди, Мирзо Улугбек туманида кўпроқ чанг, азот ва углерод диоксидлари, Чилонзорда азот диоксиди, Миробод туманида фенол, азот диоксиди, Сергелида формалдегид ва азот диоксиди бир марталик максимал миқдори рухсат этилган меъёрлардан юқорилиги қайд этилади”, - дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси кузатувлари шаҳарнинг 8 та туманида жойлашган 13 та кузатув пунктида амалга оширилади. Шаҳар хусусиятларини эътиборга олиб ҳаво ифлосланиши тўғрисида маълумотга эга бўлиш мақсадида бу пунктлар турли функсионал зоналарда, яъни турар жой , саноат, автомобил йўллари олдида жойлашган.

Японский сад в районе метро Бадамзор в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳавоси ифлос мамлакатлар рейтингида нечанчи ўринда?

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши чанг, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди, карбонат ангидрид, фенол, фторли водород, аммиак, формалдегид, оғир металлар кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Бунинг учун кузатув постларида якшанбадан ташқари ҳар куни соат 7:00, 13:00, 19:00 да ҳаво намуналари олинади.

Эслатиб ўтамиз, дунё шаҳарларидаги ифлосланиш ва ҳаво сифати индексини таҳлил қилувчи The World Air Quality Index’нинг энг йирик онлайн-мониторинг натижаларига кўра, Тошкент ҳавоси ифлос шаҳарлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллагани маълум қилган эди. Ўзгидромет Тошкентнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллаши нотўғри маълумот деб атаган эди.

Янгиликлар лентаси
0