Ўзбекистоннинг “Мудофаа тўғрисида”ги қонуни янги таҳрирда

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗаседание сената Олий Мажлиса
Заседание сената Олий Мажлиса  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳужжатда республиканинг ҳарбий-техник соҳада халқаро ҳамкорлик ва илк бор мудофаа саноати комплексини шакллантириш тўғрисидаги мақсад ва вазифалар ўз аксини топган.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Ўзбекистон Сенати “Мудофаа тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади, хабар қилади Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Заседанисе сената Олий Мажлис - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Сенати “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Қайд этилишича, ҳужжатга республиканинг ҳарбий-техник соҳадаги халқаро ҳамкорлиги тўғрисидаги модда киритилган.

Ҳужжат бошқа хорижий давлатлар билан хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўз мудофаа саноати комплексини ташкил этишга қаратилган. Қонуннинг янги таҳририга “Мудофаа соҳасида халқаро ҳамкорлик” моддаси киритилган.

Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсадлари қаторида халқаро ва минтақавий ҳамкорлик, хавфсизлик, барқарорлик ва Марказий Осиёда яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида банд киритилган. Қонуннинг янги таҳрири мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёевга имзоланиш учун тақдим этилди.

Янгиликлар лентаси
0