ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Сенатининг 23-ялпи мажлисида депутатлар “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини маъқулладилар.
Қонунда банк фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш, банк фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларини назорат қилиш, жумладан ва таваккалчиликларни бошқаришга доир талаблар белгиланган. Жумладан, банкларнинг устав капитали миқдори 100 млрд. сўмни ташкил этади.
Қонун билан банкни ташкил этиш, банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун дастлабки рухсат бериш, банк фаолиятига лицензиялар бериш, инвесторлар томонидан банк акцияларини Марказий банк розилигисиз харид қилиш тартиби такомиллаштирилмоқда.
Шунингдек банклараро операциялар, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар, кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, шунингдек кредитлар қайтарилишини таъминлаш тартибга солинмоқда. Молиявий муассасалар тегишли хизматлар кўрсатиш, ахборот тақдим этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва монополияга қарши қоидаларга банклар риоя этишини назорат қилиш орқали банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши белгилаб қўйилмоқда.
Бундан ташқари, банкларда ҳисоб, ҳисобдорлик ва аудиторлик текшируви тўғрисидаги нормалар киритилмоқда, у бухгалтерия ҳисоби юритишни, молиявий муассасалар ҳисобдорлигини, банк операцияларига доир ҳужжатларни сақлашни, банкларнинг аудиторлик текширувини ва аудиторлик текширувини амалга оширувчи тегишли ташкилотга қўйилган талабларни ўз ичига олади.