Ўзбекистонда “Марказий банк тўғрисида”ги қонун ўзгартирилади

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovЗдание Центрального банка Узбекистана
Здание Центрального банка Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк ўзининг тартибга солиш ва назорат қилиш функциялари амалга ошириши учун доимий ишловчи органи – Марказий банкнинг банк назорати Қўмитаси ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистонда “Марказий банк тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур қонуннинг мақсади Ўзбекистон МБнинг ҳуқуқий мақоми, функциялари, асосий мақсадлари, ваколатлари, ташкил этилиши ва фаолияти принципларини белгилаш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишдан иборат.

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сўм деноминация қилинадими? – Марказий банк раиси жавоби

Бунда, Марказий банкнинг бош мақсади нархлар барқарорлигини, банк тизими ҳамда тўлов тизими барқарорлигини таъминлаш сифатида белгилади.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасида  пул-кредит сиёсати ва унинг инструментларини такомиллаштириш, пул-кредит соҳасида амалга оширилаётган сиёсат ва чораларнинг шаффофлигини ошириш кўзда тутилган.

Қолаверса, МБнинг бошқарув сифатлари ва банкларнинг рискларни бошқариш тизимига таъсири механизмларини ишлаб чиқиш, маълумотлар йиғиш ва таҳлил қилиш тизимининг самарадорлигини оширириш ривожлантирилади. Банк тизимининг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланади.

Шунингдек, марказий банк фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш учун Ўзбекистон  Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши тасдиқлайдиган иккита мустақил Бошқарув аъзолари киритилади.

Центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда доллар курси нега кескин ошди? - Марказий банк баёноти

Пул-кредит сиёсатинининг асосий унинг интерпретацияси ва кўрсаткичларини, шу жумладан пул массасининг таркибини ва динамикасини, банк тизимининг статистик маълумотларини, Марказий банкнинг фаолиятини умумлаштирилган маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Марказий банк ўзининг тартибга солиш ва назорат қилиш функциялари амалга ошириши учун доимий ишловчи органи – Марказий банкнинг банк назорати Қўмитаси ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 20 августдан бошлаб мамлакатда нақд валюта айирбошлашни ва валюта курсларини белгилашни эркинлаштирган эди. 

Янгиликлар лентаси
0