Москва вилоятидаги ўрмонда ўзбекистонликнинг жасади топилди

Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ўзбекистонлик ишлаб чиқариш корхоналардан бирида девор қулаши натижасида вафот этган. Бироқ ташкилот раҳбарлари мазкур ҳолатни яширишга уринишган.

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. 8 октябрь куни Москва вилояти Люберец туманидаги ўрмондан Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган.

ТИВ хабарига кўра, аввалроқ 2 октябрь куни “Томилинск электрон заводи” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси” МЧЖнинг объектларидан бирида девор қулаши натижасида ҳамюртимиз вафот этгани ва ташкилот раҳбарлари мазкур ҳолатни яширишга уринаётгани тўғрисида маълумот бор эди.

Мертвый человек на асфальте - Sputnik Ўзбекистон
Икки давлатда икки ўзбекистонликнинг жасади топилди

Элчихона шу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий мурожаат қилган ва бош консул Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграция агентлиги ваколатхонаси раҳбари билан биргаликда воқеа жойига борган эди.

Тергов органлари қидирув амалиётларини олиб борган ва марҳумнинг жасади объектдан 5 км. узоқликдан топилган.

Айни пайтда тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олган ва марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0