Икки давлатда икки ўзбекистонликнинг жасади топилди

© Fotolia / Jan H. AndersenМертвый человек на асфальте
Мертвый человек на асфальте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жасадлардан бири Ленинград вилоятидаги Нева дарёсида, иккинчиси эса Олмаота вилоятининг Талғар туманида қурилаётган уйлардан бирида топилган.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Россия ва Қозоғистон давлатларида икки нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси (Россия) 2019 йил 3 октябрь куни Ленинград вилояти ҳудудида Нева дарёсида Ўзбекистон фуқароси Ш.М.нинг жасади топилганини маълум қилган. Айни пайтда тиббий экспертиза ўтказилмоқда.

Автомобиль полиции - Sputnik Ўзбекистон
Петербургда ўзбекистонлик жасади топилгани юзасидан расмий маълумот берилди

Шунингдек, мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 4 октябрь куни Олмаота вилоятининг Талғар туманида қурилаётган уйлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Қ.Б.нинг жасади топилган.

Қотиллик факти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши очилган.

Бош консулхона юқоридаги ҳар икки ҳолат вазиятни назоратга олган, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумларнинг жасадини ватанга жўнатиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0