Миллий гвардия ходимлари ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқаришди

CC0 / Unsplash / Li Yang / Девушка плавает в водоеме. Иллюстративное фото
Девушка плавает в водоеме. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўприк ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари бу ҳолатни кўриб, зудлик билан чўкаётган аёлни сувдан олиб чиққанлар.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Жорий йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланаётган Амударё устидаги тоифаланган “Қипчоқ понтон кўприги”дан номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташлаган аёлни қутқаришди, деб хабар қилди Миллий гвардия матбуот хизмати.

Женщина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 26 ёшли фуқарони рафиқаси шафқатсизларча ўлдирди

Хабарда айтилишича, 2019 йил 10 октябрь куни соат 11:30 лар чамасида “Cobalt” русумли автомашинадан номаълум аёл киши кўприк олдида тушиб қолиб, ўзини дарёга ташлаган.

Кўприк ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари бу ҳолатни кўриб, зудлик билан чўкаётган аёлни сувдан олиб чиққанлар.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда туман ИИБ навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0