ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Олма-ота полицияси “Иегова шоҳидлари”* диний ташкилотининг айрим аъзолари вояга етмаган шахсларни жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар эҳтимолий алоқадорлиги ҳақида маълумотларни текширмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
Полиция ходимлари 9 октябрь куни “Иегова шоҳидлари” хизмат хоналари ва айрим ташкилот аъзолари турар жойларида тергов тадбирларини амалга оширишди.
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш тўғрисида фуқаролар аризалари суриштирув ҳаракатлари бошланишига асос бўлди.
Жиноят кодексига асосан бу жиноят 10-15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини назарда тутади.
* Россияда тақиқланган экстремистик ташкилот