Болалар заҳарланган боғча ходимлари ишдан бўшатилди

© Sputnik / Игорь ЗарембоОбед в детском саду
Обед в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бекободдаги боғча болаларида кузатилган ўткир диарея ва гастроэнтеритга таом тайёрлаш технологиясининг қўпол тарзда бузилиши, номувофиқ таомнома ҳамда овқатланиш бўлими ва МТТнинг бошқа ходимларининг санитария-гигиена қоидаларига амал қилмаганлиги сабаб бўлган.

ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилояти, Бекобод туманидаги 15-сонли МТТ тарбияланувчиларида кузатилган ўткир диарея ва гастроэнтеритнинг келиб чиқиш сабаблари батафсил ўрганиб чиқилди.

Столовая в воинской части Восточного военного округа, которую посетил Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда 83 нафар мактаб ўқувчиси овқатдан заҳарланди

Республика ДСЭНМ хулосасига кўра, болаларда кузатилган ўткир диарея ва гастроэнтеритга таом тайёрлаш технологиясининг қўпол тарзда бузилиши, номувофиқ таомнома ҳамда овқатланиш бўлими ва МТТнинг бошқа ходимлари (тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчилар) томонидан санитария-гигиена қоидаларига амал қилмаганлиги сабаб бўлган.

“15-сонли МТТ мудираси Раҳматуллаева Моҳира Абдумаликовна, ошпаз Қаҳрамонова Шоҳида Аброровна ва ҳамшира Эргашева Мавлуда Эргашевна лавозим мажбуриятларини бажармаганлиги ва лоқайд ҳатти–ҳаракати натижаси оқибатида болалар соғлиғига зарар етказилганлиги сабабли, эгаллаб турган лавозимларидан озод этилдилар”, - дейилади МТВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида овқатдан заҳарланиш ҳолати содир бўлгани ва боғча болари юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0