Ўзбекистон-Туркманистон чегаралари якуний демаркацияси

© AP Photo / Gregory BullПограничник, архивное фото
Пограничник, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлат делегацияларининг Нукусда бўлиб ўтган музокаралари натижасида қолган чегара ҳудудларини демаркация қилиш юзасидан ҳужжат тайёрланди. Шартнома имзоланиши ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. 2019 йилнинг 30 сентябр - 6 октябр кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон  ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

“Тадбир давомида томонлар демаркациянинг меъёрий-техник ҳужжатларини солиштириб чиқдилар ва уларни Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси томонидан тасдиқлашга киритишга келишдилар”, - дейилади ТИВ матубот хизмати тарқатган маълумотда.

Учрашувда, шунингдек, ўзаро чегарада аэрофотосуратга олиш юзасидан фикр алмашилди.

Пограничный пункт пропуска - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - Туркманистон Давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар ўтказилди
Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари - Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Туркманистон Мудофаа вазирлигининг 5-сонли корхонаси раҳбари Мамед Маммедов тегишли Баённома имзоладилар.

Собиқ иттифоқ қулаганидан сўнг, Ўзбекистоннинг қатор қўшни давлатлари билан алоҳида чегара ҳудудлари мувофиқлаштирилмаганича қолган эди. Ўзбек-туркман чегарасининг умумий узунлиги 1 650 км.ни ташкил этиб, унинг айрим ҳудудларини демаркация қилиш юзасидан илк шартнома 2000 йилда имзоланганди. Ушбу масала юзасидан келишув жараёни 2017 йилда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти бўлиб сайланганидан кейингина ўз ишини қайтадан бошлади.

Янгиликлар лентаси
0