Ўзбекистон - Туркманистон Давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар ўтказилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПограничный пункт пропуска
Пограничный пункт пропуска - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда демаркация хариталарини тайёрлаш учун самолётдан суратга олиш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 5 май  — Sputnik. 2019 йил 29 апрел - 5 май кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Чегара пости - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Музокаралар чоғида давлатлараро чегарада амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, ер баланси дастлабки ҳисоб-китоблари сарҳисоб қилинди ҳамда Давлат чегарасининг айрим участкаларидан демаркация чизиғини ўтказиш лойиҳаси тайёрланди.

Учрашувда демаркация хариталарини тайёрлаш учун самолётдан суратга олиш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.

Музокалар якунларига кўра делегация раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов тегишли протоколни имзоладилар.

Янгиликлар лентаси
0