ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"2016-йилнинг 21-25-октябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги 54-мажлиси бўлиб ўтди.
Мазкур малисда икки мамлакат Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегаралари демаркациясига оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишишни давом эттирдилар.
Музокаралар давомида 2016-йилда бажарилган демаркация ишларининг якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда 2017-йилда бўлажак ишлар кўлами келишилди.
Учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди", — дейилган хабар матнида.