Ўзбекистонлик фермерлар нон нархини белгилашдан воз кечилишини сўраб мурожаат қилдилар

© Sputnik / Артем Креминский / Медиабанкка ўтишУборка зерновых.
Уборка зерновых. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фермерлар ишлаб чиқарган дон маҳсулотларига нархни бозор механизмлари асосида шакллантиролмаётгани уларнинг эртанги кунга тўлиқ ишонч билан қарашига имкон бермаяпти.

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари соҳада бошидан кечираётган ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон ҳукумати ва Олий мажлисига мурожаатнома йўллади.

Ғалла етиштирилиши ва уни қайта ишлаш давлат томонидан қатъий бошқарилиши, фермер етиштирган ғалла ҳукумат томонидан бозор нархларига нисбатан паст нархларда харид қилиниши хўжаликларда ушбу соҳага қизиқишини пасайишига сабабчи бўлмоқда.

Республикада сўнгги уч йилда тармоқда амалга оширилган қатор ижобий ислоҳотлар ҳам қайд этилмай қолинмади.

Уборка пшеницы - Sputnik Ўзбекистон
Бу йил ғалла учун 1,6 баравар кўп ҳақ тўланади – президент

Бир тонна ғалланинг харид нархи 1 млн. 200 минг сўм миқдорида белгиланиши ва ҳосилдорликдан келиб чиқиб 25 % гача устама ҳақ тўланиши натижасида ғалланинг ўртача нархи 1 млн. 420 минг сўмни ташкил этди.

Натижада, фермер хўжаликлари жонланиб, ҳосилдорликни оширдилар. “Фермерлар тарихда биринчи маротаба ўз меҳнати самарасини кўрдилар”, деб ёзилади очиқ хатда.

Шундай бўлса-да, ғаллани сотиб олиш нархи бозорникига яқинлаштирилиши билан қатор дон корхоналари фермер хўжаликларидан олган ғалласи учун ҳисоб-китобни битира олмаётганлик ҳоллари учраб турмоқда. Сабаби оддий - дон корхоналари ҳам, ўз навбатида, зарар кўрмоқда: қайта ишлашдан тайёрланган уннинг 1 килосини 1400 сўм, яъни ҳукумат томонидан белгилаб қўйилган қатъий нархда сотишга мажбур бўлиб қоляпти.

Бундай чигалликнинг боиси - маҳсулот етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчи ўртасида ягона тизимли занжир йўқлигидадир, дейди хат муаллифлари.

Қолаверса, жойлардаги корхоналар амалда эълон қилинганга зид сиёсатни олиб бормоқда. Қўйилган мақсад - аҳолининг манзилли ижтимоий ҳимояси таъминланмади. Арзон уннинг катта қисми бозор нархларида сотилди.

Ўзбекистонда ўтган йилда нархи энг кўп ошган маҳсулот - нон бўлди

Мурожаатнома муаллифлари деҳқонларнинг ғалла етиштиришдан моддий манфаатдорлигини ошириш, меҳнатига яраша даромад олиши ҳамда етиштириладиган ғалла ҳажмларини кўпайтириш учун ўз таклифларини киритмоқдалар. 

Булар қаторида имтиёзли кредитларни қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратишни осонлаштириш, “фермер-дон корхонаси-истеъмолчи” учлиги ўртасида бозор муносабатларини ташкил топтириш, нархлар эркинлаштирилиши замирида давлат томонидан аҳолининг кам таъминланган қатламига ун ва ноннинг мақсадли етиб боришини таъминлаб бериш, ғаллани сотиб олиш нархини белгилашдан воз кечиш, бозорларда эркин нархларнинг шаклланишига имкон яратиш кабилар санаб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0