Бу йил ғалла учун 1,6 баравар кўп ҳақ тўланади – президент

© Sputnik / Виталий ТимкивУборка пшеницы
Уборка пшеницы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент бошчилигида ўтгун мажлисда қулай об-ҳаво шароити, минерал ўғитлардан фойдаланиш ва сувни тежаб ишлатиш натижасида - бу йил ғалла ҳосилини 30 %га ошириш белгиланди.

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Кеча 25 феврал куни Шавкат Мирзиёев раислигида ғалла етиштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Сбор урожая хлопка в Ставропольском крае - Sputnik Ўзбекистон
Пахта, ғалла, мева-сабзавот ва янги кластерлар: ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди

Мажлисда энг асосий масалалардан бири - буғдойнинг харид нархи ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, бу йил фермерларни рағбатлантириш учун буғдойнинг ҳар бир тоннаси учун 1 миллион 200 минг сўм ҳақ тўланиши эълон қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 1,6 баробар юқори харид нархидир.

Мажлисда иштирок этган соҳа мутасаддилари ва  вилоятлар раҳбарларига, бу йил ғалла ҳосилдорлигини камида 30%га ошириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Мясоперерабатывающее предприятие АПХ Мираторг в Брянской области - Sputnik Ўзбекистон
Саратон келтириб чиқарувчи асосий икки озиқ-овқат аниқланди

Бу йил hеспубликада бунинг учун барча шароитлар мавжуд: ёғингарчилик миқдори икки маротаба юқори, сув омборларида ўтган йилга нисбатан 2-3 баробар кўп сув йиғилган. Ундан ташқари ғаллани 10 мартгача азотли ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш бўйича янги технологияларни жорий этиш ҳамда жойларда зарур агротехник тадбирларни изчил амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мажлисда 2018 йили об-ҳаво ўта иссиқ ва қуруқ келганига, жанубий вилоятларда сув танқис бўлганига қарамай – фермерлар ҳар гектардан ўртача 45 центнердан ҳосил олиниб, жами 5 миллион 200 минг тоннадан ортиқ ғалла етиштиргани қайд этилди.

Президент иштироикдаги видеоселектор йиғилиши баёнотининг тўлиқ матни билан қуйида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0