Заргарлик буюмларини олиб кириш ва сотишга доир ҳукумат қарори тасдиқланди

© Foto : PUBLIC DOMAINПродажа украшений. Архивное фото
Продажа украшений. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Ювелирные украшения - Sputnik Ўзбекистон
Божхона ходимлари қарийб 500 грамм заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасини фош этишди

Низомга мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилади.

Ушбу маълумотлар асосида тадбиркорларнинг ҳисоботлари, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида тегишли ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назорат ўтказилади.

Камерал назорат натижасида тафовут аниқланса, солиқ тўловчига унинг ҳисоботларига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан талабнома юборилади.

Тадбиркорларнинг фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилса, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

Янгиликлар лентаси
0