Божхона ходимлари қарийб 500 грамм заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасини фош этишди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишЮвелирные украшения
Ювелирные украшения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки нафар фуқаро Ўзбекистонга яширинча оғирлиги қарийб 500 грамм, қиймати эса 11,7 млн сўмлик заргарлик буюмлари яширинча олиб ўтишга уринганлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Божхона ходимлари заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасини фош этишди.

Божхона қўмитаси хабарига кўра, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.Д. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилган.

Женское украшение, предназначенное для переноски и ношения любовных посланий, было изъято при досмотре  - Sputnik Ўзбекистон
Севги мактуби: ўзбекистонлик аёл 19 асрда ясалган заргарлик буюмини олиб чиқишга уринди

Натижада ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган оғирлиги 244 грамм бўлган, оқ рангли қимматбаҳо металлдан ясалган, қиймати 7 320 000 сўмлик 5 турдаги заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринганлиги аниқланган.

Шунингдек, яна бир ҳолатда “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланган.

Маълум қилинишича, қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказган.

Натижада мазкур фуқаро шимининг орқа чўнтагида ва куйлагининг чўнтагида божхона назоратидан яширилган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 4 400 000 сўмлик 176 грамм оқ ва сариқ рангли қимматбаҳо металлдан ясалган турли хил заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0