Ниҳоят: Тошкентда бодикамералар ишга туширилди

© ГУВД г. ТашкентаБодикамеры введены в эксплуатацию сотрудниками ДПС и ППС ГУВД г. Ташкента
Бодикамеры введены в эксплуатацию сотрудниками ДПС и ППС ГУВД г. Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг 19 сентябридан ИИББнинг 50 нафар ходимлари хизматга тест тартибида бодикамералар билан киришдилар.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ ва ППХ ходимлари бодикамераларни ишга туширишди.

ИИББ хабарига кўра, жорий йилнинг 19 сентябридан пойтахт ИИББнинг 50 нафар ходимлари хизматга тест тартибида бодикамералар билан киришганлар.

Таъкидланишича, улар қаторида 32 нафар ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари ва 18 та патруль-пост хизмати ходимлари бор.

Инспекторы ДПС начали испытания бодикамер и жилетов - Sputnik Ўзбекистон
ЙПХ инспекторлари бодикамера ва жилетларни синовдан ўтказмоқда

Маълум қилинишича, кейинчалик Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг барча бўлинмалари, улар қаторида қўлга олинган, ҳибсга олинган ва айбланган шахсларни, шунингдек, маъмурий қамоқ қўлланилган шахсларни қўриқлаб бориш ва бошқа жойга олиб бориш билан шуғулланувчи ходимларнинг фаолиятида ҳам бодикамералардан фойдаланиш йўлга қўйилади.

Шу тарзда кейинги йилнинг бошига қадар хизмат давомида бодикамераларни ишлатиш, маълумотларни мобиль узатиш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилиш, жараённи хизмат олиб бориш давомида назорат қилиш бўйича амалий кўникма ҳосил бўлади.    

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ЙПХ инспекторлари 1 июлдан бошлаб ёппасига бодикамералар билан ишлашга ўтиши керак эди. Лекин техник жиҳатдан тайёр бўлмаганлиги туфайли ушбу қонун кучга кириши 2020 йилнинг 1 январига қолдирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0