ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. 22 июндан бошлаб пойтахт кўчаларида боликамераларнинг амалий синови бошланади. Бундан мақсад – янги ускуналарда мавжуд бўлган камчиликларни йўқотиш, дейилган ИИББ хабарида.
Хабарда айтилишига кўра, ҳайдовчилар билан мулоқот қилишдан олдин ЙПХ инспекторлари уларнинг суҳбати камерага ёзиб олинаётганини хабар қилишлари керак бўлади. Махсус комиссия синов натижаларига кўра, бодикамераларни баҳолаб, ишлаб чиқарувчи корхонага таклиф ва хабар қилинади.
Бодикамералар билан биргаликда ЙПХ инсекторлари учун махсус ишлаб чиқилган жилет ҳам синовдан ўтмоқда. Ушбу жилетлар тана ҳароратини иситмайдиган, мустаҳкам сеткали матодан тикилган бўлиб, унда инспекторлар ўзлари билан олиб юрадиган аспоб-ускуналарни жойлаштириш мумкин. Бунинг учун жилетнинг бир неча чўнтаклари бор.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ЙПХ инспекторлари 1 июлдан бошлаб ёппасига бодикамералар билан ишлашга ўтиши керак эди. Лекин техник жиҳатдан тайёр бўлмаганлиги туфайли ушбу қонун кучга кириши 2020 йилнинг 1 январига қолдирилди.