Собиқ Чорсу меҳмонхонаси 1 сўмга сотилмоқда

© Е-аукционБывшая гостиница "Чорсу"
Бывшая гостиница Чорсу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аукцион шартига кўра, меҳмонхонани 1 сўмга сотиб олган киши 2 йил ичида 25 миллион доллар инвестиция киритиши ва 150та иш ўринлари яратиши керак.

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Тошкент қадимий марказида жойлашган “Чорсу” меҳмонхонаси 1 сўм қийматда ким ошди савдосига қўйилди. Бу ҳақида Е-аукцион электро савдо платформаси хабар қилмоқда.

Гостиница Чорсу в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
“Чорсу” меҳмонхонаси энди Demir Group᾽га қарашли эмас

Хабарда айтилишига кўра, меҳмонхона 2 йил ичида 25 миллион доллар инвестиция киритиш шарти билан сотилмоқда. Шуниндек янги очиладиган корхонада 150та иш ўринлари яратилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 3 йил олдин ушбу бинони туркиялик бизнесмен Ахмет Демир сотиб олиши ҳақида эълон қилинган эди. Ўшанда сармоядор меҳмонхонага 33 миллион доллар инвестиция киритиши ва бу ерда 270 ўринли 4 юлдузли меҳмонхона қурилиши ҳамда  350та янги иш ўринлари яратилиши ҳақида хабар берилган эди. Лекин белгиланган вақт ўтиб, бизнесмен ўз ваъдасини амалга оширмаганидан сўнг, ушбу шартнома екор қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0