"Грин карт" лотереясини тўлдириш қоидаларига қандай ўзгартириш киритилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишГорода мира. Нью-Йорк
Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Грин карта лотереясида иштирок этмоқчи бўлганлардан хорижга чиқиш паспорти талаб қилинмоқда, дейди ҳуқуқшунос

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. АҚШдаги ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Дилшод Зокиров бу йил Грин карта лотереяси иштирокчилари эътибор қаратишлари лозим бўлган битта муҳим ўзгаришни таъкидлаб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ мигрантларга грин-карта бериш талабини кескинлаштирмоқчи

"Бу йилги энг катта муҳим ўзгариш - бу аризачининг исм-фамилияси ва туғилган куни қаторига амал қилиш муддати ўтиб кетмаган хорижга чиқиш паспортидаги серия рақами киритилишидир. Йўриқномада тушунтирилишича бу турли хил фирибгарлик йўллари билан бир шахс маълумотларининг бир мартадан кўп киритилишининг олдини олади. Қўшимча равишда йўриқномада анкета тўлдириш мутлақо бепул эканлиги ва шахсий маълумотларни бегоналарга бермаслик тавсия қилинган. Шунингдек, фуқаро хорижга чиқиш паспорти маълумотларини киритгандан кейин айнан ўша паспорт нусхасини олиб қўйиши, келажакда бошқа паспорт олганлиги ёки паспорт йўқолган тақдирда олинган паспорт нусхаси билан суҳбат давомида консулга тушунтириш бериши мумкинлиги таъкидланган", - дея изоҳ берди ҳуқуқшунос.

"Грин-карт" 2019-йилнинг 2-октябридан 4-ноябригача ўйналади. Янги қоидаларга кўра, энди шахсий маълумотларни тўлдиришда паспорт серия рақами ҳам киритилиши шарт қилиб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0