АҚШ мигрантларга грин-карта бериш талабини кескинлаштирмоқчи

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Нью-Йорк
Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, қатор ҳолатларда мигрантлардан аризани кўриб чиқиш вақтида 10 минг доллар миқдорида гаров киритишни сўрашлари мумкин

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. АҚШ маъмурияти шанба куни Америкада қонуний яшаб келаётган мигрантларга визалар ва грин-карталар беришда талабларни кескинлаштириши ҳақидаги ташаббусини эълон қилди.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: грин-карта лотереяси орқали АҚШга "унчалик яхши одамлар" келмайди

Ички хавфсизлик вазирлиги томонидан эълон қилинган 447-саҳифали ҳужжат даъвогар шахсга, агар у қатор ижтимоий кўмаклардан фойдалангани аниқланадиган тақдирда, рад жавобини беришни кўзда тутади.

Хусусан, гап, Medicaid дастури орқали тиббий хизматлардан фойдаланиш, озиқ-овқатга талон олиш ва ижтимоий бошпана хусусида брмоқда.

Бу каби хизматлардан фойдаланганлик мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқи учун берилган аризани кўриб чиқишда "муайян салбий омил" сифатида баҳоланиши мумкин.

Бундан ташқари, қатор ҳолатларда мигрантлардан аризани кўриб чиқиш вақтида 10 минг доллар миқдорида гаров киритишни сўрашлари мумкин.

"Ушбу қарор паст даромадга эга бўлган миллионлаб оилаларни ҳукуматдан ёрдам олиш ва Қўшма Штатларда доимий яшаш ўртасида танловга мажбур этиши мумкин. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳолат истиқболда болаларни озиқ-овқат ва соғлиқни сақлашдан чегаралаши мумкинлигидан хавфсирашмоқда", — деб ёзади Politico нашри.

Ҳукуматнинг баҳолашича, ушбу янгилик йилига 382 минг кишини қамраб олади. Бундай чоралар даъвогарлар ўзини молиявий жиҳатдан таъминлай олиши ҳамда АҚШ ижтимоий таъминоти учун ортиқча юк бўлмаслигини таъминлашга қаратилган.

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трампнинг 10 та сайловолди ваъдаси

Қарор парламент тасдиғини талаб этмайди. Аммо у кучга киргунга қадар оммавий муҳокамага қўйилиши ва бу бир йилча вақтни талаб этиши мумкин.

Иммиграцион ислоҳотлар Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган эди. Мексикадан келаётган ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун у бу давлат билан чегарада девор қуришга ваъда беради, грин-карталар, яъни АҚШда қонуний яшаётган мигрантларнинг қариндошлари ҳам ушбу мамлакатга кириш ҳуқуқини берувчи занжирли иммиграцияни бекор қилиш ташаббусини илгари суради.

Янгиликлар лентаси
0