Трамп: грин-карта лотереяси орқали АҚШга "унчалик яхши одамлар" келмайди

© REUTERS / Carlos BarriaПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Радиобошловчи Хауи Карруга берган интервьюси давомида Трамп АҚШга грин-карта орқали Нью-Йоркда терактни амалга оширган ўша "ҳайвон" сингарилар келишини таъкидлаб ўтган эди, деб ёзади РИА Новости.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп лотерея орқали ютиб олинадиган грин-карталар орқали Америкага "унчалик яхши одамлар келмайди", дея баёнот қилди.

Суд над Сайфулло Саиповым - Sputnik Ўзбекистон
Ўлим жазо ёки Гуантанамо қамоғи: АҚШда Соиповга нисбатан суд бошланди
Илгарироқ Трамп Нью-Йоркда терактни амалга оширган Сайфулло Саипов АҚШга Ўзбекистондан 2010 йилда, АҚШ Давлат Департаменти томонидан ўтказиладиган грин-карта лотереясини ютиб олиб, келганлиги ҳақида маълум қилган эди.

"Агар сиз лотерея тизими ва ушбу лотерея орқали мамлакатимизга кириб келаётганларга эътибор берсангиз… Сизга аёнки, давлатлар ўзларининг яхши, энг сара кишиларини бермайдилар", — деган Трамп ўзининг Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Радиобошловчи Хауи Карруга берган бошқа бир интервьюси давомида Трамп АҚШга грин-карта орқали Нью-Йоркда терактни амалга оширган ўша "ҳайвон" сингарилар келишини таъкидлаб ўтган эди, деб ёзади РИА Новости.

Америка президенти яна бир карра ушбу дастурга нуқта қўйиш керак, деди. У шунингдек, "занжирли" иммиграцияни ҳам тугатиш вақти келганлигини қўшимча қилди. 

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Нью-Йорк марказида, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сайфулла Соипов юк автомобилида теракт уюштириган эди. Унинг оқибатда 8 киши қурбон бўлган ва 10 дан ортиқ киши жароҳатланган эди.

Янгиликлар лентаси
0