Ўлим жазо ёки Гуантанамо қамоғи: АҚШда Соиповга нисбатан суд бошланди

© REUTERS / Jane RosenbergСуд над Сайфулло Саиповым
Суд над Сайфулло Саиповым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нью-Йорк судига Сайфулло Соипов ногиронлар аравачасида келтирилди. Адвокат уни гаров эвазига қўйиб юборишни сўради. Лекин судья уни ҳибсда қолдиришни лозим деб топди

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Нью-Йорк прокуратураси томонидан 29 ёшли Сайфулло Соиповга "Исломий давлат" террорчилик уюшмасига моддий ёрдам тақдим этиш, зўравонлик ҳамда транспорт воситаларига зарар келтиришда айбланди.

Грузовик, которым управлял Сейфулло Саипов - Sputnik Ўзбекистон
Бир аҳмоқ қилмишини бутун миллат билан боғлаш нотўғри - АҚШ дипломатлари

Ушбу моддалар бўйича унга умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси берилиши мумкин. Нью-Йоркда судига Сайфулло Соипов ногиронлар аравачасида келди. Адвокат уни гаров эвазига қўйиб юборишни сўради. Лекин судья уни ҳибсда қолдиришни лозим деб топди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Сайфулло Соиповни мамлакатдаги энг машҳур ҳарбий қамоқхоналардан бири Гуантанамога юборишини таъкидлади. Ушбу қамоқхонада ҳорижда терроризм бўйича қўлга олинган маҳбуслар судсиз сақланади.

"Мен уни Гитмога (Гуантанамо қамоқхонасининг қисқа номи) жўнатишни кўриб чиқишга аниқ тайёрман", — деди Трамп.

ФҚБ ходимлари Соиповнинг қўл телефони кўриб чиқилганда, унда 90 та видео ёзувлар ва 3,8 минг фото-суратлар топилган бўлиб, «улардан аксарияти — "Исломий давлат" халқаро террорчилик уюшмаси билан боғлиқ бўлган тарғибот». Шу билан бирга, одамларни босган юк машинасида пичоқлар солинган сумка топилган.

Велосипеды на месте наезда грузовика - Sputnik Ўзбекистон
ФҚБ яна бир ўзбекистонликни Нью-Йоркдаги терактга алоқадорликда гумон қилмоқда
Матбуотда Соипов Қирғизистон Ўш вилоятида бироз истиқомат қилганлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди.

"Нью-Йорк шаҳрида 31 октябр куни террорчилик амалини содир этишда айбланаётган Саипов Сайфулло Хабибуллаевич Қирғизистон фуқаролигини олмаган", — деб таъкидланди Қирғизистон хавфсизлик хизмати томонидан, ёзмоқда Sputnik Қирғизистон.

Соипов 2010 йили "грин кард" лотереясини ютган ва ўша йилнинг ўзида АҚШга жўнаб кетган. Сўнгги бир неча йил давомида у АҚШда вақтинча истиқомат қилаётган ўзбекистонлик аёл билан фуқаролик никоҳида бўлган. С.Соипов АҚШда бўлиши даврида Ўзбекистоннинг дипломатия ваколатхоналарида консуллик ҳисобида турмаган, ҳолбуки амалдаги юридик меъёрларга мувофиқ консуллик ҳисобида туриши лозим бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябр маҳаллий вақт билан соат 15 ларда Нью-Йорк шаҳрида юк автомобили пиёдалар ва велосипедчиларнинг устига қасддан ҳайдаб борилгани оқибатида саккиз инсон ҳаётдан кўз юмган, 11 киши жароҳатланган. Ҳужум қурбонлари орасида беш нафар аргентиналик бўлган. Полиция ҳужумчини отиб яралаган. Унинг юк машинасининг ичидан "Исломий давлат" гуруҳига ишора қилувчи ёзув топилган.

Янгиликлар лентаси
0