ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, мобил қурилмалар:
- 2019 йил 1 ноябргача – уларни автоматик тарзда мобил алоқа операторлари тармоқларига улаш (активлаштириш) орқали бепул асосда;
- 2019 йил 1 ноябрдан – жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали бепул.
Аммо 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.
Низомга кўра, мобил қурилмаларни рўйхатга олиш Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига мурожаат бўйича амалга оширилади.
Аввал рўйхатга олинган мобил қурилмалар қайта рўйхатга олинмайди.