Ўзбекистонда IMEI кодсиз телефонлардан фойдаланиш таъқиқланади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПрезентация новых смартфонов Nokia и и обновленной Nokia 3310 в Москве
Презентация новых смартфонов Nokia и и обновленной Nokia 3310 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундай механизм дунёнинг кўплаб мамлакатларида амалиётга жорий этилган бўлиб, мобиль қурилмаларини ноқонуний олиб кириш ва улардан ноқонуний фойдаланишга қарши кураш учун имконият яратади

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистонда йил охирига қадар мобиль қурилмаларни IMEI код бўйича мажбурий рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ҳужжатни 1 декабрдан кучга киритиш режалаштирилмоқда.

Тошкентда арзон телефон учун босқинчи фуқарони пичоқлади
 Қарорда мобиль қурилмалардан ноқонуний фойдаланиш, уларни учинчи шахсга бериш мақсадида, IMEI-кодларни ўзгартириш (клонлаштириш, кўпайтириш, бошқасига алмаштириш) каби хатти-ҳаракатларнинг қонунга зидлигини белгилаб қўйиш таклиф қилинмоқда.

IMEI-кодга эга бўлмаган мобиль қурилмалардан фойдаланаётган абонентларга мобил хизматларни кўрсатишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бундай механизм дунёнинг кўплаб мамлакатларида амалиётга жорий этилган бўлиб, мобиль қурилмаларини ноқонуний олиб кириш ва улардан ноқонуний фойдаланишга қарши кураш учун имконият яратади.

Қурилмаларни IMEI-код бўйича рўйхатга олиш тизими тармоқлар ва телекоммуникация воситаларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашни кучайтириш, улар билан боғлиқ ўғирликлар сонини камайтириш, бу турдаги жиноятларга қарши тезкор чораларни амалга оширишга ёрдам беради.

IMEI-кодларни рўйхатга олиш учун тўлов жорий этиш таклиф этилмоқда. Бунда импорт қилинувчи қурилмалар нархларининг ошиб кетишига йўл қўймаслик учун божхона тўловларини оптималлаштириш режалаштирилган.

Қарор лойиҳасига кўра, IMEI-кодларидан фойдаланиш ва уларни рўйхатга олиш масалаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, тизимни рўйхатга олиш оператори вазифаси Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази, мобил қурилмаларга гувоҳнома бериш вазирликнинг Илмий-тадқиқот ва маркетинг тадқиқотлар маркази зиммасига юклатилиши режалаштирилган.

Контрабанда маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Уяли телефонлар контрабандаси олди олинди
Қарорда Ўзбекистонда мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш қоидаларини қабул қилиш, бунинг учун махсус аппарат-таъминоти комплексини яратиш ҳамда IMEI-кодларни рўйхатга олувчи тизим оператори қошида абонентларга хизмат кўрсатиш марказини ишга тушириш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0