Уяли телефонлар контрабандаси олди олинди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишКонтрабанда маҳсулотлари
Контрабанда маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўлга олиш чоғида, қоидабузарлар юкларини ташлаб, Қирғизистон ҳудудига яширинишган.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси ҳузуридаги Чегарани қўриқлаш хизмати, умумий қиймати 500 мн сўмдар ортиқча бўлган йирик контрабанданинг олдини олишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Фарғона вилоятининг Найман қишлоғи яқинида, чегарачилар Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб кириб келинаётган товар ва маҳсулотларни аниқлашган. Ҳибсга олиш чоғида олти кишидан иборат қоидабузарлар гуруҳи, юкларни ташлаб Қирғизистон ҳудудига қочиб кетишган.  

“Юклар кўздан кечирилганда, у ердан 400та уяли телефон аппаратлари, 2160 дона электр ёритиш чироқлари топилган. Топилган товар ва маҳсулотлар "Континент Имкон Бахо" компаниясига баҳолаш учун юборилди. Мутахассилар хулосасига кўра, маҳсулотларнинг умумий қиймати 509,5 млн сўмни ташкил қилди”, — деди Чегара қўриқлаш хизмати вакили.

Ушбу иш юзасидан Жиноят кодексининг 182 бўлими, Божхона қонунларини бузиш бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айни дамда қоидабузарлар шахсини аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0