Шавкат Мирзиёев маҳаллийлаштиришда сусткашликка йўл қўйган корхоналарни танқид қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по вопросам усиления внимания к молодежи
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по вопросам усиления внимания к молодежи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида янги лойиҳалар доирасида бор-йўғи 1 миллиард долларлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилгани қониқарсиз деб баҳоланди.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев раислигида саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғилишда Ўзбекистон саноатини замон талаблари асосида ривожлантириш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

“Экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, юқори қўшилган қиймат яратишга йўналтирилган саноат сиёсатини юритишимиз зарур. Мавжуд хомашё ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш ва кўламини кескин кенгайтириш ушбу саноат сиёсатининг негизи бўлиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Под председательством президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития физической культуры и спорта. - Sputnik Ўзбекистон
Олимпия ўйинлари, допинг: Мирзиёев спорт мутасаддиларини танқид қилди

Йиғилишда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимининг самарали ишлашини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди. Маҳаллийлаштиришни кенгайтиришга қаратилган энг муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди. 

Тармоқлар ва йирик корхоналарда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинар экан, жорий йилнинг ўтган даврида янги лойиҳалар доирасида бор-йўғи 1 миллиард долларлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилгани қониқарсиз деб баҳоланди. Бу борадаги ишлар суст ташкил этилган “Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компанияси, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти каби корхоналар фаолияти танқид қилинди. 

Янгиликлар лентаси
0