Миср Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш йўлини айтди

© МИД УзбекистанДелегация МИД республики Узбекистан в Каире
Делегация МИД республики Узбекистан в Каире - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Мисрга ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Миср савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмад Антар ва инвестициялар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг ўринбосари Реда Бебарс билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Вид на утренний Каир - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Мисрга ташриф буюради

Музокаралар чоғида икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий, инвестицион ва саноат соҳаларидаги ҳамкорлигини фаоллаштиришнинг амалий масалалари 2018 йил сентябрь ойида Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган иқтисодий келишувларнинг бажарилиши нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.

Учрашувда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Миср ҳукуматлараро комиссиясининг 7-мажлисининг кун тартиби ва амалий жиҳатлари, унинг доирасида бизнес форумини ўтказиш, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорларининг Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

“Миср томони Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш учун Мисрнинг Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан амалдаги эркин савдо режимида берилган имкониятлардан фойдаланишни таклиф қилди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Бундан ташқари, Миср халқаро савдо тизими Тарифлар ва Савдо бўйича Бош Битим / Жаҳон савдо ташкилотининг асосчиси сифатида Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш масаласида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон делегацияси Мисрга ташриф буюриши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0