ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Мисрга ташриф буюради.
ТИВ хабарида айтилишича, 2019 йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Миср Араб Республикасига ташриф буюради.
Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Миср вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги босқичида иштирок этади.
Шунингдек, қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.