Афғонистонга узатилаётган электр таъминоти тўхтатилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСитуация в Сирии
Ситуация в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оммавий ахборот воситаларида чоп этилган маълумотларга кўра, Афғонистонда электр тармоқлари портлашлари оқибатида Ўзбекистондан узатилаётган электр таъминоти тўхтатилган.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Афғонистонда электр тармоқлари портлашлари оқибатида Ўзбекистондан узатилаётган электр таъминоти тўхтатилгани ҳақидаги хабарларга Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий электр тармоқларига Афғонистонда электр узатиш тармоқлари (тармоқ устунлари) портлатилгани ҳақида Афғонистондаги харидорлардан ҳеч қандай маълумот ёки хабар келиб тушмаган.  Мавжуд шартнома асосида Афғонистонга узилишларсиз электр энергияси етказилиб бермоқда (1 суткада тахминан 1,5 млн. КВт/соат).

Таъкидланишича, 2019 йил 14 сентябрь соат 14:00дан кейин Ўзбекистондан Афғонистонга узатилаётган энергия миқдорини қабул қилиш даражасида кескин тушиш ҳолати рўй берган. Бу одатдагида қарийб 3 марта кам эканлиги қайд этилган.

Исматулла Иргашев, Специальный представитель Президента Республики Узбекистан по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон
Иргашев: Ўзбекистоннинг барча сайи-ҳаракатлари Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган

“Тахминимизча, айрим сабабларга кўра таъминоти узилган электр тармоғи Афғонистон истеъмолчилари Тожикистон Республикасидан харид қиладиган ҳаво линияларида содир бўлган бўлиши мумкин. Агар ушбу тахмин тўғри бўлса, тожикистонлик ва афғонистонлик мутахассислар таъмирлаш ишларини қачон ва қай тартибда амалга оширишидан бехабармиз”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Афғонистон “Сурхон – Пули-Хумри” ЛЭП-500 -  электр узатиш линияси лойиҳасини имзолаган. Ушбу электр узатиш линиясининг дастлабки қиймати 150 миллион доллар бўлади ва ундан 32 миллиони Ўзбекистон ичида амалга ошириладиган ишлар учун қолган 118 миллиони Афғонистонда бажариладиган ишларга сарфланади. Электр узатиш линияси узунлиги 260 километрни ташкил қилади, ундан 45 километри Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб, 215  километри – Афғонистон ҳудуди бўйлаб ўтади. Лойиҳа ўзини қоплаш муддати – 12 йил, ўтказиш қуввати – 1000 МВт. Яъни ундан қўшни мамлакатга кунига 24 млн Вт/соат, йилига эса 6 млрд кВт/соат энергия етказиб бериш мумкин.

Ўзбекистон Афғонистонга 2002 йилдан буён электр энергияси етказиб беради. 2002 йилда 62 млн кВт/соат бўлса 2018 йилда етказиб берилган энергия ҳажми – 2 млрд. кВт/соатга етди.

Янгиликлар лентаси
0