Иргашев: Ўзбекистоннинг барча сайи-ҳаракатлари Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган

© Sputnik / Дильшода РахматоваИсматулла Иргашев, Специальный представитель Президента Республики Узбекистан по Афганистану
Исматулла Иргашев, Специальный представитель Президента Республики Узбекистан по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун Ўзбекистон қандай ишларни амалга ошираётгани ва Сурхон-Пули-Хумри лойиҳаси қачондан ишга туширилиши ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. 2018 йил 20 июнь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон давлат ва хусусий секторлари вакиллари ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди бўлиб ўтган эди. Бугун Тошкент шаҳрида ушбу мулоқот давоми сифатида иккинчи раунд учрашувлар ўтказилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов встретился с назначенным Чрезвычайным и Полномочным Послом Исламской Республики Афганистан Ахмадом Холидом Элмий. - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Афғонистон элчиси билан муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Тадбир давомида сўзга чиққан Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев охирги уч-тўрт ой ичида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларида катта ўзгаришлар юз берганини айтиб ўтди.

"Биринчи июнь куни Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларида тарихий воқеа юз берди – биринчи марта Ўзбекистон бош вазири (Абдулла Арипов) Афғонистонга ташриф буюрдилар ва жуда катта тадбир – кўргазма очилиши, бизнес форум ўтказилишида иштирок этдилар. Афғонистон ТИВ раҳбари Абдулла Абдулла иштирокида ўтган музокаралар шуни кўрсатади-ки, икки халқ бир-бирига жуда ҳам яқин, икки халқ бир-бири билан яхши муносабат, яхши савдо қилишни истайди. Икки халқ бир-бирига таяниб, Афғонистонда тинчликни ўрнатишга ҳаракат қилиш нияти бор. Ўзбекистон президенти бошчилигида амалга оширилаётган бу барча ишларнинг пировард натижаси - Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган", - деди Иргашев.

Иргашевга кўра, Ўзбекистон Афғонистонда қанча кўп ишчи жойларини яратадиган бўлса, қанча кўп афғон ёшлари ва қизларини ўқитиб, уларга илм берса, Афғонистонда тинчлик ўрнатилишини шу қадар яқинлашган бўлади.

"Бу фақатгина савдо, бу фақатгина бизнес эмас - бу тинчлик учун ҳаракат. Биз иқтисодиётни кўтариш, савдони кўтариш орқали Афғонистонда тинчлик музокараларини бошлаш учун замин яратиш ниятини ўз олдимизга қўйганмиз. Шу нуқтаи-назардан бугунги тадбиримизни жуда ҳам муҳим, деб ҳисоблайман", - деди у.

Дипломатнинг айтишича, Ўзбекистон Афғонистон ёшлари ва қизларини илмли қилиш, уларга билим бериш нуқтаи назаридан жуда катта ишларни амалга ошириб келмоқда.

Сотрудничество Узбекистана и Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон прокурорлари Ўзбекистонда ўқийди

Термизда махсус тузилган таълим марказида 100га яқин киши олий маълумотли дипломларни қўлига олиб, Афғонистонга қайтди. Улар шу йил куздан Афғонистонда иш бошлайдилар ва афғон ҳукуматига, афғон иқтисодига ўзларининг ҳиссаларини қўшадилар. Термиздаги ушбу марказда кўптомонлама ҳамкорлик ташкил этилган.

"Ушбу таълим марказида, Европа ҳамжамияти, Хитой давлати иштирокида афғон ёшлари таълим-тарбиясига оид дастурларни амалга ошириш ниятидамиз. <…> Бу ишларимизни кенгайтиришимиз керак, ниятимиз афғон ҳукумати билан биргаликда бу марказда таълим оладиган ёшлар сонини 300 нафарга етказишдир", - деди Иргашев ва Ўзбекистон малакали ишчиларни тайёрлашда ҳам Афғонистонга яқиндан кўмак беришини қўшимча қилди.

Хусусан, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакилига кўра, "Мозори-Шариф – Ҳирот" темир йўл қурилиши Афғонистонда малакали ишчилар сони кўпайишига олиб келади. Чунки Ўзбекистон ушбу лойиҳа орқали тахминан 30 мингга яқин афғонларга иш топиб бериш имкониятига эга бўлади. "Умид қиламанки, Афғонистон ҳукумати яқин келажакда темир йўл кенглиги бўйича, қайси стандартда қуриш бўйича якуний бир қарорни қабул қилади ва Афғонистон учун жуда муҳим бўлган бу лойиҳани биз амалга оширишни бошлаймиз", - деди Иргашев.

Эртага, 17 июль куни, Ўзбекистон-Афғонистон қўшма комиссия йиғилишида Сурхон-Пули-Хумри лойиҳаси имзоланиши ва икки давлат ушбу лойиҳани тўлақонли амалга оширишни бошлаши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0